1

Қашқадарёда укасини ёқиб юборган акага суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 27.05.2022, 13:59
Қашқадарёда укасини ёқиб юборган акага суд ҳукми ўқилди

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Қашқадарёда онасини ҳақоратланишига чидолмаган ака ўз укасининг қотилига айланганди. 

zamon.uz сайтида Шаҳрисабз тумани судида ушбу ҳодиса юзасидан кўриб чиқилган жиноят иши ҳақида маълумот берилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2021 йилнинг 31 октябрь куни айбланувчи укасининг онаси билан жанжаллашиб қолганидан хабар топиб, уни излаб йўлга чиқади. Укаси ўртоқлари билан улфатчилик қилаётганини кўриб, уни машинасига ўтқазиб, уйига олиб келади.

Ўша куни қариндошлариникига тўй маросими бўлаётгани боис, ака укасини маст ҳолатда кўчага чиқиб кетмаслиги учун сим билан оёқ қўлини боғлаб молхонага қамаб қўяди ва ўзи тўйга кетади.

Тўйдан ярим тунда қайтган ака тўғри молхонага бориб укасининг қимир этмай ётганига гувоҳ бўлади. Кундузги жаҳл тарқамагани боис ака автомашина билан бирга укасини ёқиб юборади. Тезкор тадбир жараёнида укасининг қотилига айланган аканинг қилмишлари фош бўлган.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман судида укасининг қотилига айланган ака иши бўйича суд иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-модда 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1