Sevimli

Андижонда аппендицитга гумонланиб операция қилинган аёл вафот этди

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 18:36
Андижонда аппендицитга гумонланиб операция қилинган аёл вафот этди

Вилоят прокуратураси бу бўйича баёнот берди.

Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшаган фуқаро Д.О. 2022 йил 26 апрель куни туман тез тиббий ёрдам бўлимига ўткир аппендицит ташхиси билан олиб келинган.  

Шу куни жаррохлик операция ўтказилиб, операциядан кейинги ҳолати яхшиланмаганлиги оқибатида 2022 йил 28 апрель куни вафот этган.  

"Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.О нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида комиссиявий суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар