1

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида қатнашди

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 19:05
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида қатнашди

Йиғилиш видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган. Ўзбекистон президентининг ушбу тадбирдаги иштироки ҳақида унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон етакчиси анжуманда нутқ сўзлаган ва биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтган.

Шунингдек, видеоанжуманда Евросиё Иқтисодий Иттифоқи маконида манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1