1

Июнь ойидаги магнит бўронлари: барча хавфли саналар маълум қилинди

ДУНЁ 27.05.2022, 20:44
Июнь ойидаги магнит бўронлари: барча хавфли саналар маълум қилинди

Июнь ойида геомагнит вазият мўътадил ва анча тинч бўлади. Мутахассислар бир нечта кичик ва бир марта чўзилган магнит бўронларини башорат қилмоқда. Маълумотларга кўра, бундай бўронлар сайёрадаги кўплаб инсонлар саломатлиги бироз ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

РБКнинг ёзишича, июнь ойининг биринчи ўн кунлиги тинч бўлади, ундан кейин эса магнит тебранишлари кутилади. Қайд этилишича, кейинги бўрон 15 июнь куни келади ва 17-кунгача давом этади - у кучлироқ бўлиши тахмин қилинмоқда. 23 июнь санасидан 25 июнга қадар яна иккита кўтарилиш бўлиши мумкин. Шу жумладан, яна кичик магнит тебраниш 30 июнь санасини қамраб олиши айтилади.

Қуйида июнь ойидаги энг хавфли дея кутилаётган кунлар билан танишинг: 

11, 16, 24.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1