Sevimli

Дунёнинг 17 мамлакатида китоблари чоп этилган ўзбек шоираси ҳақида ҳужжатли фильм олинди

МАДАНИЯТ 28.05.2022, 11:37
Дунёнинг 17 мамлакатида китоблари чоп этилган ўзбек шоираси ҳақида ҳужжатли фильм олинди

Бугунги кунда ўзбек адабиётининг таниқли вакиллари асарлари нафақат юртимизда, балки дунё халқлари орасида ҳам ўз ўқувчиларини топиб, хорижий давлатларда ҳам овоза бўлмоқда.

Истеъдодли шоира Хосият Рустамованинг китоблари ҳозиргача дунёнинг 17 мамлакатида нашр этилди. Шоира бир қанча нуфузли халқаро адабий танловлар ғолиби, шеърлари кўплаб тилларга таржима қилиниб, чет эл босма ва электрон нашрларда ҳам мунтазам чоп этилмоқда. Юртимиз адабий ва маданий ҳаётини жаҳон узра кенг тарғиб қилаётган таниқли шоира ижоди ва фаолиятига бағишланган "Хосият" деб номланган бадиий ҳужжатли фильм суратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги "РАМСЕЛ-ФИЛЬМ" киностудияси ҳамда Озарбайжон Миллий Мажлиси маданият масалалари қўмитаси, Ҳайдар Алиев номидаги Тошкентдаги Маданият маркази ҳамкорлигида олинган ушбу фильм премьераси бўлиб ўтди. Тошкентдаги Озарбайжон маданият марказида намойиш қилинди. Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “ Китоб дунёси” газетаси Бош муҳаррири Хосият Рустамова туғилиб ўсган Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғи, юртимизнинг гўзал манзараларига уйғун лирик тасвирлар фильмга ўзгача гўзаллик бахш этган. Шоиранинг адабий жараёндаги бугунги фаолияти билан боғлиқ тасвирлар томошабинларда қизиқиш уйғотади.

Фильм сценарийсини Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Шойим Бўтаев ҳамда Озарбайжон Миллий Мажлиси маданият масалалари қўмитаси раиси, шоира Ганира Пашаева ёзган. Фильм режиссёри Эльдар Мамедов ҳамда Элнура Касимова.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1