Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-апрель ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 2,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,1 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 23 тоннага камайган.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
🔷 Россия – 1,3 минг тонна
🔷Қозоғистон – 516 тонна
🔷 Қирғиз Р. – 271 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
🔸Фарғона вилояти – 770 тонна
🔸Тошкент вилояти – 383 тонна
🔸Хоразм вилояти – 320 тонна
🔸Сурхондарё вилояти – 172 тонна






