АсосийЖИНОЯТ

Талабанинг ўқишини пора эвазига Тошкентга кўчириб беришни ваъда қилган Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан...

'Талабанинг ўқишини пора эвазига Тошкентга кўчириб беришни ваъда қилган Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳридаги “Y.T.” университетининг “Мактабгача таълим” йўналишидаги ўқишини танишлари ёрдамида институтнинг ушбу йўналишдаги факультетига кўчириб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар