1

Луис Суарес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

СПОРТ 28.05.2022, 17:14
Луис Суарес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби билан хайрлашган ҳужумчи Луис Суарес келгусидаги фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради. Бу ҳақда AS хабар тарқатмоқда. 

Қайд этилишича, 35 ёшли футболчи хизматига "Астон Вилла" клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Бирмингемликлар 2024 йилнинг ёзига қадар унга янги шартнома таклиф қилмоқда. 

"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард илгари Суарес билан "Ливерпуль" сафида бирга тўп сурган ҳамда уни ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. 

Шунингдек, Суарес хизматига МЛСдан "Интер" Майами ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1