1

Наманганда янги қурилган кўприкни сел ювиб кетди

ЖАМИЯТ 28.05.2022, 21:29
Наманганда янги қурилган кўприкни сел ювиб кетди

Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларини боғлаб турувчи “Бегабод” кўпригини сел ювиб кетаётгани айтилган хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилниниг 22 май куни вилоятда ёғган кучли ёмғир оқибатида Янгиқўрғон тумани Исковот–Балиқкўл йўлининг 6-7 километридаги кўприкнинг чап томони емирилган. Бугун, 27 май куни сойда сув кўпайиши кузатилган. Бунинг оқибатида ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари ва экин майдонларига зарар етмаган. 

“Ҳозирда кўприк тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари куну-тун шай ҳолатда”, — дейилади хабарда.                                  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1