АсосийSport

"Реал" финалда "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратиб, Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди

'"Реал" финалда "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратиб, Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви ўз поёнига етди. 

Унда Мадриднинг "Реал" клуби Англиянинг "Ливерпуль"га қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида мадридлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона гол Винисиус Жуниор ҳисобига ёзилди. 

Шу тариқа, "Реал" ўз тарихида 14-маротаба Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. 

ЕЧЛ. Финал
Ливерпуль — Реал 0:1
Гол: Винисиус (59).

    Бошқа янгиликлар