АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда “Хизмат итлари – 2022” кўргазмаси ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”да Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси ва Давлат бо...

'Тошкентда “Хизмат итлари – 2022” кўргазмаси ўтказилди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи”да Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси ва Давлат божхона қўмитаси Миллий куинология маркази билан ҳамкорликда идоралараро “Хизмат итлари-2022” кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар берди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, ДХХнинг “Бургут” питомникларида етиштирилган 100 дан ортиқ хизмат итлари иштирок этди.

Ушбу кўгазмани ташкиллаштиришдан асосий мақсад хизмат итларининг эктерьери  ва зотдорлик даражасини баҳолаш, кинология хизматлари ўртасида наслчилик ишларини ривожлантириш, хизмат итларини етиштириш ва парваришлаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Тадбир сўнгида эса иштирокчилар хизмат итлари иштирокидаги ёрқин чиқишларнинг бетакрор шоусига гувоҳ бўлишди.

    Бошқа янгиликлар