Бокуда Глобал Тинчлик Саммитининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Глобал Тинчлик занжири томонидан ташкил этилган Саммитда 35 дан ортиқ давлатдан йиғилган ёшлар глобал муаммолар, урушдан кейинги тинчлик имкониятлари ва шахсий тинчлик ташаббуслари ҳақида сўзлаб бердилар, панел муҳокамаларида қатнашдилар.
Глобал Тинчлик занжири дунёдаги етакчи ННТлардан бири сифатида ёшлар, дипломатлар, элчилар, нуфузли жамоат гуруҳлари ва жамоат ташкилотлари орқали бутун дунёда бағрикенглик, инклюзивлик ва ижтимоий тинчлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган. Аввалроқ саммитга Истанбул, Дубай ва Йоханнесбург каби шаҳарлар мезбонлик қилган эди.
Глобал тинчлик занжири асосчилари Камран Зафар ва Муҳаммад Аҳмад мана шундай оғир ва жанговар даврда тинчликнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Улар тинчлик ўрнатишга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини айтишди. Шунингдек, Жанубий Кавказ минтақасидаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақириб, тинчлик жараёнидаги ёшларнинг ролини юқори баҳоладилар.
Очилиш маросимида депутат Вугар Искандаров можародан кейинги даврда минтақадаги янги воқеликларга тўхталиб, Озарбайжон тинчликка доимо очиқ бўлиб келганини ва бунга ўз ҳиссасини қўшганини таъкидлади. У шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатиш учун Озарбайжон томонидан ташланган қадамлар ва бу ерда ёшларнинг ролини таъкидлади.

Терговчи журналист Фуад Ҳусейнзода жаҳон оммавий ахборот воситаларининг тинчликка қўшган ҳиссаси ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Саммит бугун, 31 май куни якунига етди.






