Sevimli

Иккита ўзбек фильми нуфузли халқаро кинофестивалда мукофотланди

МАДАНИЯТ 31.05.2022, 13:38
Иккита ўзбек фильми нуфузли халқаро кинофестивалда мукофотланди

Кинематография агентлиги ҳамда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган “Матонат” ҳужжатли фильми Севастополь шаҳрида ўтказилган “Золотой витязь” XXXI халқаро кинофорумида “Гран при” билан тақдирланди. Шу билан бирга, мазкур кинофестивалда Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган “Мерос” фильмига махсус диплом тақдим этилди.

"Матонат" фильми Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида суратга олинган. Унда Иккинчи жаҳон урушида Нидерландиянинг Амерсфорт концлагерида асир тушган 101 ўзбек аскарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи Розика Мергенбаева, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский, картина директори Гулнара Абдурахимова.

“Мерос” бадиий фильми ўзбек ва қозоқ миллатларининг абадий дўстлиги, миллий анъаналар ва дўстона бағрикенглик ҳақида ҳикоя қилади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев, иккинчи режиссёр Машраб Аликулов.

Кинематография агентлиги жамоаси ушбу икки фильм ижодкорларини халқаро мукофот билан табриклайди ва келгуси ижодий ишларда муваффақиятлар тилайди.

 

Шарҳлар