АсосийDunyo

Туркия Қора денгиздан қазиб олинадиган газни 2023 йилдан истеъмол қилишни бошлайди

'Туркия Қора денгиздан қазиб олинадиган газни 2023 йилдан истеъмол қилишни бошлайди'ning rasmi

Туркия Қора денгиздан қазиб олинадиган газни 2023 йилнинг биринчи чорагида истеъмол қилишни бошлайди, дея маълум қилди ЎзА мамлакат вице-президенти Фуат Оқтойга таяниб.

Туркия Қора денгиздан 540 миллиард куб метр газни қазиб олиш ва ташиш учун қарийб 10 миллиард доллар инвестиция киритади, деб ёзганди "Сабах" газетаси.

"Мен барча фуқароларимизга ушбу яхши хабарни етказмоқчиман, улар 2023 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб Қора денгиздан қазиб олинадиган газни ўз ошхоналарида ёқа бошлайди", – дея келтиради Оқтойнинг сўзларини Star газетаси.

Бундан аввалроқ энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез Туркия Қора денгиздаги газни қазиб олиш ва етказиб беришнинг янги дастурини белгилаб олади, деб баёнот берган эди. Шунингдек, у Анқара талаб ва таклиф мувозанатини бузмаслик учун қисқа муддатли ва ўрта муддатли шартномаларни маъқул кўришини айтган эди.

    Бошқа янгиликлар