АсосийDunyo

"Германия тез орада Европадаги энг катта армияни яратади" – Шольц

'"Германия тез орада Европадаги энг катта армияни яратади" – Шольц'ning rasmi

Олаф Шольц Германияда тез орада Европадаги энг йирик армия яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда канцлер немис ОАВларига берган интервьюсида айтган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

“Германия тез орада НАТО доирасида Европадаги энг йирик одатий армияга эга бўлади”, – деган сиёсатчи.

Шольцнинг қўшимча қилишича, бу Берлин ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини сезиларли даражада кучайтиради. Бундан ташқари, Германия ҳукумати раҳбари Украинага ҳарбий ёрдам масаласида гапирган. Унинг сўзларига кўра, унинг мамлакати етарли даражада кўмак бермаётгани учун ноўрин танқид қилинмоқда.

“Биз қурол берганмиз ва бундан буён ҳам кўпроқ ҳарбий ёрдам етказиб берамиз”, – дея қайд этган канцлер.

    Бошқа янгиликлар