АсосийЖАМИЯТ

“Zaamin Ultra” Зоминда халқаро ультрамарафон бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 май куни Жиззах вилоятининг Зомин миллий табиат боғида “Zaamin Ultra” хал...

'“Zaamin Ultra”   Зоминда халқаро ультрамарафон бўлиб ўтди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 май куни Жиззах вилоятининг Зомин миллий табиат боғида “Zaamin Ultra” халқаро тоғ ультрамарафони ўтказилди.

У инсонларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишга, шунингдек мамлакатда ички туризни ривожлантириш ва маданий ҳамда спорт алоқаларини мустаҳкамлаш учун ташкил этилган. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.

 "Ультрамарафон дунёнинг энг яхши топ-100 талик пойгалари қаторидан ўрин олган Самарканд Маратҳон хайрия пойгалари таркибига киради.  2022 йилги пойгаларнинг мақсади кўришда нуқсони бўлган одамлар учун музейларни мослаштиришдан иборатдир. Зоминдаги югуриш трассаси ниҳоятда гўзал манзара ва табиатининг бойлиги билан ажралиб туради. Ушбу трасса анча вақтдан бери мураккаб ҳисобланган йўл бўйлаб ўтади.  20 га яқин давлатдан келган иштирокчилар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган масофани югуриб ўтишлари мумкин ва бу ҳар бир қатнашчига ўзини синаб кўриш учун зўр имкониятдир", - дейди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.

Маълум қилинишича, иштирокчилар тўрт масофа: 2, 10, 21 ва 50 км йўлни югуриб ўтишган.

Таъкидланишича, “Zaamin Ultra”  ушбу йил дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 1200 дан зиёд иштирокчини жамлаган. Булар – АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Канада, Янги Зеландия, Россия, Грузия, Беларус, Украина,  Исроил, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.

Қайд этилишича, югуриш беллашуви давомида 10 нафар кўнгилли тиббиёт ходими навбатчилик қилган, шу билан бирга, 7 тез ёрдам экипажи хизмат қилган, 48 кўнгилли трассада ишлаган, уларнинг 25 нафари биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича Қизил ярим ой жамиятида махсус ўқув курсларини ўтагани айтилади.

Эркаклар орасида 50 км масофада қуйидаги иштирокчилар ғолиб бўлишган:

• биринчи ўрин – Артур Шаипов;

• иккинчи ўрин – Рафаэл Зиннуров;

• учинчи ўрин – Олег Парсегов.

Аёллар орасида 50 км масофада ғолиблар:

• биринчи ўрин – Малика Максудова;

• иккинчи ўрин – Дилфуза Аллаярова.

50 км масофага югуриш мусобақаларида жами 35 нафар ультрамарфончи қатнашган.

Эркаклар ўртасида 21 км масофада ғолиблар:

• биринчи ўрин – Андрей Шарипов;

• иккинчи ўрин – Семён Шадин;

• учинчи ўрин – Семён Севастянов.

Аёллар орасида 21 км масофада ғолиблар:

• биринчи ўрин – Наталя Питаева;

• иккинчи ўрин – Диана Валиева;

• учинчи ўрин – Албина Авакян.

Эркаклар ўртасида 10 км масофада ғолиблар:

• биринчи ўрин – Гиёсжон Эркабоев;

• иккинчи ўрин – Исроил Равшанов;

• учинчи ўрин – Сухроб Кобилов.

Аёллар орасида 10 км масофада ғолиблар:

• биринчи ўрин – Мадина Сагатова;

• иккинчи ўрин – Эзозахон Хашимова;

• учинчи ўрин – Ойнури Кошмуродов.

Тадбир доирасида шунингдек электрон мусиқа концерти ҳам бўлиб ўтгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар