АсосийJamiyat

Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган 50 тоннадан кўпроқ йодланган ош тузи реализацияси тақиқланди

'Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган 50 тоннадан кўпроқ йодланган ош тузи реализацияси тақиқланди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда республикамизда 117 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш  корхоналари мавжуд.

2022 йилда 47та корхоналарда ўрганишлар ўтказилди. Май ойининг ўзида 7 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналарида ўрганишлар ўтказилди ва намуналар лаборатория текшируви учун келтирилди.

 Олиб келинган 11 та туз намунасидан 27,2 фоизи белгиланган меъёрга жавоб бермаганлиги сабабли жами 50,6 тонна ош тузи реализацияси тақиқланди.

    Бошқа янгиликлар