АсосийСОҒЛИҚ

Оёқларингиз увишадими? Бу жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин

Кўпчилик инсонлар узоқ муддат бир жойда туриб ёки ўтириб қолса, оёқлари увишиб, ўзини ноқу...

'Оёқларингиз увишадими? Бу жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин'ning rasmi

Кўпчилик инсонлар узоқ муддат бир жойда туриб ёки ўтириб қолса, оёқлари увишиб, ўзини ноқулай ҳис қилади. Бу ҳолат таъсири баъзиларда ўрнидан қўзғалиши билан йўқолса, айрим кишиларда увишган оёқлар маълум вақтдан кейингина ўзига келади.

Хўш, бу муаммонинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати айни шу мавзуда малакали терапевт Ҳилола Абдуллаевага мурожаат қилди.

— Оёқлар увишиши асосан катта ва ўрта ёшли инсонларда кўп учрайди, — дейди шифокор. — Сабаби бу даврда қон томирлари деворида холестерин миқдорининг ортиши туфайли танада қон айланиши қийинлашади. Натижада оёқлар тез-тез увишиб, унинг сезгирлиги йўқолади ва енгил санчиш, эт жимирлаши кузатилади. Ҳатто баъзилар бу ҳолат таъсирида бироз вақт юра олмай қолиши мумкин.

Мазкур муаммо тананинг узоқ вақт ноқулай ҳолатда қолиши, ҳомиладорлик даври, камҳаракатлилик ёки бир жойда ўтириб ишлаш ва ҳаддан ташқари ноқулай ҳамда тор оёқ кийим кийиш каби бир неча зарарсиз сабаблар фонида ривожланиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолларда оёқ увишиши танада қайсидир касаллик ривожланаётганидан дарак беради ва уларнинг рўйхати анчагина кенг.

Жумладан:

✅ умумртқа поғонаси касалликлари (орқа мия нервларининг сиқилиши натижасида келиб чиққан остеохондроз, мушак тўқималарининг спазмларини келтириб чиқарадиган интервертебрал чурра);

✅ танада қон айланишининг бузилиши;

✅ атеросклероз;

✅ юрак хасталиклари;

✅ қандли диабет;

✅ ревматоид артрит шулар жумласидан.

— Оёқлар увишган пайт танада яна қандай салбий ўзгаришлар кузатилади?

— Энг аввало, инсон иссиқ ёки совуқ ҳароратни сезмай қолади. Умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси ва бошқа соҳаларда қаттиқ оғриқлар кузатилиши мумкин.

Шунингдек:

  • ҳолсизлик;
  •  қадам босишнинг бузилиши;
  •  оёқларда оғирлик;
  •  кучли бош айланиши ва кучли бош оғриғи;
  • бўйин оғриғи;
  • қичишиш;
  •  тез-тез пешоб ажралиши;
  •  мушаклар спазми;
  •   тундаги оғриқлар оёқ увишиши билан бирга кечадиган салбий ўзгаришлар ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.