Республикамиздаги барча Президент мактабларига қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1 июнь санасидан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги хабар берди.
️Ҳужжатлар топшириш 1 июнь санасидан ariza.piima.uz орқали фақат онлайн тарзда амалга оширилади ва 20 июнга қадар давом этади.
️Шунингдек, қабул юзасидан келиб тушаётган саволларга жавоб бериш мақсадида Call-марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Call-марказ рақами: 1206






