АсосийJamiyat

ЮНEСКО "Ипак йўли ёшлар нигоҳида" танловини эълон қилди

'ЮНEСКО "Ипак йўли ёшлар нигоҳида" танловини эълон қилди'ning rasmi

ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси "Ипак йўли ёшлар нигоҳида" мавзусидаги 4-халқаро фотосуратлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ўзаро рақамли алоқада бўлиши, пандемиядан сўнгги даврдаги тасаввур ва умидлар ҳамда ёшлар ижодкорлиги борасида алмашув, уларни Ипак йўлининг мероси ва руҳи бўйича илҳомлантириш, ижодкорлигини оширишга имкон яратиш билан изоҳланади.

Тўртинчи танловга Ипак йўли умумий меросини акс эттирувчи қуйидаги икки мавзуга бағишланган фотосуратлар тақдим этилиши мумкин:

1.Эътиқод ва маънавият;

2.Ҳамжиҳатликда яшаш.

 Иштирокчиларнинг ижодий ишлари 19 апрелдан 17 июлгача қабул қилинади.  

Танловда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.

Танлов 2 ёш тоифасида (14-17 ва 18-25 ёш тоифасида) ташкил этилади. Ҳар бир ёш тоифасида 3 нафардан ғолиб Халқаро танлов қўмитаси томонидан танлаб олинади.

Биринчи ўрин ғолиблари профессионал камера, иккинчи ўрин эгалари ярим профессионал камера ва учинчи ўрин совриндорлари эса стандарт русумдаги рақамли камера билан тақдирланади.

Танлов руҳини энг яхши акс эттирувчи 50га яқин фотосуратлардан ташкил этилган сайёр кўргазма дунёнинг турли давлатларида намойиш этилади (пандемия чекловларини инобатга олган ҳолда). Шунингдек, танловга юборилган энг сара фотосуратлар альбом сифатида чоп этилади.

Танлов шартларига оид қўшимча маълумотлар билан http://unescosilkroadphotocontest.org/participate веб-сайти орқали батафсил танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар