АсосийDunyo

Депутат қирғиз чегарачилари ўзбекистонликлардан пора талаб қилаётганини айтди

'Депутат қирғиз чегарачилари ўзбекистонликлардан пора талаб қилаётганини айтди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Қора-сув туманидаги “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида қирғиз чегарачилари сунъий навбатлар яратмоқда. Бу ҳақда депутат Алишер Қозуев парламент йиғилишида маълум қилди, дея ёзмоқда "24.kg".

Унга кўра, Чегара хизматининг айрим ходимлари фуқаролардан пул талаб қилмоқда.

“Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтишда ҳеч қандай навбат йўқ. Бизнинг чегарачилар эса сунъий равишда навбатларни пайдо қилиб, Ўзбекистон фуқароларига турли тўсқинликларни яратишмоқда. Бизда 15 та назорат пункти мавжуд. Фуқароларимиз Ўзбекистонга саёҳат қилиб, туризмини ривожлантирмоқда. Андижондан Тошкентга йўлда оддий фуқаролардан тортиб йўл полицияси ходимларигача одобли, салом-алик қилади. Бир кунда фақат битта пост орқали 10 мингдан ортиқ одам ўтади. Максимал йўл ҳақи 200 сом бўлиши мумкин бўлган жойларда улар 2 мингдан 5 минг сомгача талаб қилади. Бунга қараш уят”, - дейди Алишер Қозуев.

Қирғизистон Чегара хизмати депутатнинг бу баёнотига жавобан, чегарачилар томонидан Ўзбекистон фуқароларидан пул таъма қилиш ҳолатлари аниқланмаганини билдирди. 

    Бошқа янгиликлар