Sevimli

"101 рейс" фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 02.06.2022, 13:34
"101 рейс" фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

1 июнь куни Киночилар уйида Акром Шаҳназаров режиссёрлигидаги “101 рейс” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм Кинематография агентлиги ва “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати ёзмоқда.

Фильмда "Боинг 757" самолёти экипажи ва йўловчилари билан содир бўлган аҳамиятли кун ва воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. 2001-йил 11-сентябрь, эрта тонгда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг самолёти Тошкентдан ҳавога кўтарилди. Бу парвоз  тажрибали учувчи Зариф Саидазимовнинг сўнгги, якунловчи парвози бўлди.

"«101-рейс» кинокартинаси мард қаҳрамонлар ҳамиша орамизда эканлигини исботловчи фильм бўлган. Унда нафақат самолёт экипажи, балки хавф-хатарга дуч келганда кучларини йиғиб, ўзларининг кучли хислатларини очиб бера оладиган оддий одамларнинг жасорати, улар ўз ишининг устаси эканлиги ва матонати акс эттирилган. Бугунги премьера - фильмдаги бош роллардан бирини яратган, аммо премьерани кўришгача умр кўрмаган ва бугунги байрамни биз билан баҳам кўра олмаган севимли актёримиз  Ҳошим Арслоновнинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром ҳамдир. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида, Қашқадарёда “101 рейс” фильмининг илк намойиши аллақачон бўлиб ўтган. Бугун эса фильм тошкентлик томошабинларга намойиш этилмоқда”, - дея изоҳ берди, Ўзбекистон Кинематография агентлиги  Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

“Премьера куни узоқ кутилган кун, бу кун  ҳар бир актёр, бутун суратга олиш гуруҳи учун байрам кунидир. Мен ушбу фильмнинг премьерасини интиқлик билан кутгандим, чунки унинг сюжети- мен учун жуда қадрли. Менинг фильмографиямда, "101 рейс" фильмининг алоҳида ўрни бор. Съёмка жараёнлари узоқ давом этди ва ижодий ишларимнинг энг қизиқарлиси бўлди”, - дея ўртоқлашди актёр Умид Искандаров.

Фильм сценарийси муаллифи ва режиссёри Акром Шахназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев,  рассом Алишер Тўлабоев, либослар бўйича рассом Шаҳноза Абдуллажонова.

Бош ролларда: Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева, Эркин Бозоров, Хуршид Тўхтаев ва бошқалар.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1