АсосийJamiyat

Тошкентда светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган ЙПХ инспекторига баённома расмийлаштирилди

'Тошкентда светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган ЙПХ инспекторига баённома расмийлаштирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  ЙПХ инспектори давлат рақам белгиси 01 667 ВСC бўлган “Лаcетти”  машинасида Миробод тумани Истиқбол кўчасида светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатлангани акс этган ведиолавҳа тарқалган.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича,  видеодаги инспектор Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.Исакулов ўзига бириктирилган хизмат транспорт воситасида тартиб бузган. 

Ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори О.Исакуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-4-моддасининг 2 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Хизмат текшируви якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади расмий муносабатда.

    Бошқа янгиликлар