Россия Канаданинг санкцияларига жавобан Украинадаги кучларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, юқори мартабали ҳарбий амалдорлар учун Россияга киришни доимий равишда ёпди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.
Россияга кириши чекланганлар орасида Канада мудофаа вазирининг саккиз нафар ўринбосари ва Канада Миллий мудофаа штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириши муносабати билан янги санкциялар киритган эди. Бошқалар қаторида Россия раҳбарининг амалдаги рафиқаси ҳисобланган Алина Кабаева ҳам “қора рўйхат”га киритилган.






