Ижтимоий тармоқларда Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида ишловчи шахс талабага пичоқ отганлиги айтилаётган видео мурожаат тарқалмоқда.
“Ўқитувчимиз Жамшид Ялдашев мен ётган хонага келиб, стол устида турган пичоқни менга отди. Пичоқ оёғимга қадалиб қолди”, — дейди тарқлган видеода техникум талабаси.
Ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди. Маълум қилинишича, вазият ИИБ томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича ахборот берилади.