Бугун, 4 июнь куни тахминан соат 00:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчасида "Lacetti" русумли (давлат рақами 01 Р 703 ЕA) автомашинани бошқариб кетаётган 21 ёшли С.Н. бошқарувни йўқотиб, йўлни ўртасидаги ёритиш устунига урилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида, «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






