Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, "Чимқўрғон" МФЙда ёш болалар йиртқич қушни ушлаб олишгани ва бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишгани юзасидан Зафаробод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ҳолатни жойига бориб ўрганишди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати ёзмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу қуш бургут боласи бўлиб, "Чимқўрғон" МФЙ яшовчи Х. Тўлишбоев хонадонига келиб қолган ва уча олмайдиган ҳолатда бўлган.
Зафаробод туман Экология бўлими ходимлари томонидан бургут боласи ветеринар кўригидан ўтказилди. Айни вақтда қуш ветеринар назоратида қолмоқда.
Бургут боласи тузалиши билан табиат қўйнига қўйиб юборилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.






