АсосийЖАМИЯТ

Эртага Тошкентнинг қатор марказий кўчалари икки соатга ёпилади, сабаби...

Эртага, 5 июнь куни Миробод туманида “Миробод ёшлар марафони” ўтказилади.Тошкент шаҳар ИИБ...

'Эртага Тошкентнинг қатор марказий кўчалари икки соатга ёпилади, сабаби...'ning rasmi

Эртага, 5 июнь куни Миробод туманида “Миробод ёшлар марафони” ўтказилади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир муносабати билан соат 10.00 дан 12.00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
-  Ойбек кўчаси бўйлаб: Ойбек ва Туркистон кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасигача;
-  Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасигача;
-  Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
-  Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача;
-  Ислом Каримов кўчаси бўйлаб: Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача. 

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар