Ўзбекистонда ота-оналар учун “Кексалар боғча”си ташкил этилади
Бу ҳақда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги ногиронлиги бор шахслар “Мурувват” интернат уйи,...
Бу ҳақда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги ногиронлиги бор шахслар “Мурувват” интернат уйи, кексалар, уруш фахрийлари учун соғломлаштириш масканларига ташкил этилган пресс-тур доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Файзулло Яҳёев.
"Биз Россия, Литва, Полша, Япония каби кўплаб давлатлар тажрибасини ўргандик. У ерларда бундай тажрибалар йўлга қўйилган. Хусусан, Германия, Исроилда ҳам. Биз ҳам кекса отахон-у онахонлар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғликларини тиклаш, тенгдошлари билан суҳбатлашишлари учун “Саховат” кексалар уйи негизида “Кексалар боғча”сини ташкил этишни мақсад қилганмиз. Бу соҳага Давлат раҳбари ҳам катта эътибор қаратмоқда. Бундай марказлар пулли хизмат кўрсатади. Хусусан, Японияда бундай марказларга гувоҳ бўлганман. Фарзандлар эрталаб отаси ёки онасини ташлаб кетади. У ерда тиббий ходимлар соғлигини текширишади, ёрдам беришади. Соғломлаштирувчи машғулотлар олиб борилади. Бизда минталитетимизга боғлаб бу лойиҳани нотўғри талқин қилувчилар ҳам кўплаб топилади. Шундай бўлса-да, бу марказларнинг очилиши кекса-нуронийларни ёлғизликдан, руҳий тушкунликдан қутқаради. Келаси йилдан бу лойиҳа ишга тушади. Тошкентда 100 ўринли, Наманган вилоятида 120 ўринли “Кексалар боғча”си қурилмоқда", - деди Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов.
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида 274 нафар I-II гурух ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилиб келишмоқда.
- Шулардан 77 нафари ўзгалар парваришига мухтож. Уларга 175 нафар малакали ходимлар хизмат кўрсатади. Беморлар психиатр, терапевт ва энагаларнинг доимий эътиборда. Беморларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида тикувчилик, тўқувчилик хоналари, спорт майдонлари, кутубхоналар ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун фильм томоша қилиш бурчаклари ташкил этилган. Беморлар ота-оналари, яқинлари билан кўришишлари, бемалол суҳбатлашишлари учун учрашув хоналари ҳам ташкил этилган, - дейди интернат уйи директори Дилшод Файзуллаев.
Шунингдек, пресс-тур давомида Жиззах санаторияси фаолияти, у ерда даволанувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Санатория 100 ўринга мосланган бўлиб, шундан 12 ўрини пулли хизматга жалб қилинган. Йил давомида 2800 нафар фуқаролар даволанади.
Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.