АсосийJamiyat

Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб боради — "Ўзгидромет"

'Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб боради — "Ўзгидромет"'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 35-38° бўлади.

Эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимларини чиқишни бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни 38-39° атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42° гача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6° юқоридир.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

7-9 июн кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар