Украина портларидаги ғалла жаҳон бозорига чиқарилса-да, Россияга қарши санкциялар, дея ёзмоқда "Замон" нашри.
Унга кўра, Вашингтон ҳозирда Туркия ва БМТнинг Москва билан дон экспорти масаласида олиб бораётган музокараларини кузатиб бормоқда. Аммо унинг натижаларига катта ишонч билан қарамаяпти.
“Америкалик дипломатлардан бири Москванинг сўровини “дипломатик тамагирлик” деб атади. У АҚШ Кремлга қарши қаратилган ҳар қандай иқтисодий босимни бекор қилмаслигини айтди”, – деб ёзади Politico.
БМТдаги манбалардан бири Россиянинг санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги талаби шусиз ҳам чигал вазиятни мураккаблаштиришини таъкидлаган.






