Бунга машиналарнинг тормози ишламай қолгани сабаб бўлмоқда.
Немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Mercedes-Benz бутун дунёдан қарийб 1 миллион эски автомобилларни тормоз тизимидаги муаммолар туфайли чақириб олади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Дам олиш кунларида автомобиль эгалари билан боғланишлари айтилган, чунки уларнинг тормозларига "илғор коррозия" таъсир қилиши мумкин.
Таъкидланишича, бу борада жами 993 407 та автомашина рўйхатда бор.
Маълумотга кўра, ўтган йили худди шу миқдордаги машиналар фавқулодда чақирув тизимидаги хавфсизлик муаммоси туфайли қайтиб олинган.






