Академик эшкак эшувчиларимиз халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди

СПОРТ 07.06.2022, 19:19
Академик эшкак эшувчиларимиз халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди

1-6 июнь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича "Катта регата" турнири бўлиб ўтди. Унда мезбонлардан ташқари Беларус, Сербия, Арманистон ва Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам баҳс олиб боришди.

Мусобақада катта таркибда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Қуйида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар рўйхати билан танишинг:

Олтин медаль:

LM1x: Собир Сафаролиев;

LM2x: Шаҳзод Нурматов, Жасур Мавлонов;

LM4x: Собир Сафаролиев, Шаҳзод Нурматов, Жасур Мавлонов, Самир Розиқов;

W4x: Малика Тагматова, Луиза Исломова, Наргиза Жолдасбаева, Райхона Сафарова.

Кумуш медаль:

М4-: Сардор Тўлқинхўжаев, Дилшод Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Турдиев;

М8+: Достон Баҳриев, Дилшод Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Турдиев, Шоҳжахон Нажмиев, Зафар Усмонов, Давр Давронов, Анатолий Краснов, Фарруҳ Облокулов (йўлбошчи);

М4х: Давр Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрож Маматқулов, Абдулло Мухаммадиев;

Бронза медаль:

М4-: Достон Баҳриев, Шоҳжахон Нажмиев, Зафар Усмонов, Ўктам Давронов;

М2х: Давр Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев;

ЛW2х: Малика Тагматова, Луиза Исломова.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1