АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон божхоначи аёллари ЕХҲТ Бош котиби билан учрашди

ЕХҲТнинг Тожикистондаги Чегара менежменти коллежида Лидер аёллар учун навбатдаги ўқув курс...

'Ўзбекистон божхоначи аёллари ЕХҲТ Бош котиби билан учрашди'ning rasmi

ЕХҲТнинг Тожикистондаги Чегара менежменти коллежида Лидер аёллар учун навбатдаги ўқув курси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Халқаро аҳамиятга эга мазкур тренингга Португалия, Эстония, Грузия, Руминия, Туркия, Қозоғистон, Молдова каби дунёнинг жами 13 та мамлакатидан 27 нафар раҳбар аёллар ташриф буюришган.

32-бор ташкил қилинаётган мазкур ўқув курсида илк бор Ўзбекистондан ҳам 2 нафар вакил иштирок этмоқда. 

Жумладан, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божохна пости бошлиғи Дилдора Азимова ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Ўзбекистон” чегара-божхона пости катта инспектори Дилфуза Охтаевалар ўқув курсида таҳсилни бошлашди.

Ўқув курсларининг очилишида ЕХҲТ Бош котиби Хелга Шмид хоним иштирок этди.  

ЕХҲТнинг Душанбедаги Чегара менежменти коллежи 2009 йил ноябрь ойида ташкил қилинган. Бу ерда 184 та ихтисослаштирилган ўқув курсларида 4 мингдан зиёд иштирокчилар таҳсил олган.

Раҳбар аёллар учун ўқув курслари 2014 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ўқув курсларида илк бор Ўзбекистондан божхоначи аёлларнинг иштирок этаётгани Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тизимда гендер тенглигини таъминлашдаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Маълумот учун, ўқув курсларида иштирок этаётган Дилдора Азимова айни вақтда мамлакатимизда божхона пости бошлиғи сифатида хизмат қилаётган ягона раҳбар аёл ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар