АсосийЖАМИЯТ

10 минг талабага мўлжалланган замонавий кампус, билимлиларга 100 фоизгача чегирма ва "люкс" ётоқхона... Ёхуд AKFA университетида қандай мутахассислар тайёрланади?

Янги ўқув йилидан AKFA Университети янги замонавий комплексда ва янги ташкил этилган йўнал...

'10 минг талабага мўлжалланган замонавий кампус, билимлиларга 100 фоизгача чегирма ва "люкс" ётоқхона... Ёхуд AKFA университетида қандай мутахассислар тайёрланади?'ning rasmi

Янги ўқув йилидан AKFA Университети янги замонавий комплексда ва янги ташкил этилган йўналишлар билан дарсларни бошлайди. Бу ҳақда Университетнинг янги биносида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

2019 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “AKFA университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Университетнинг асосчиси AKFA Medline тиббиёт маркази ҳисобланади. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб AKFA университетида Тиббиёт факультети ташкил этилиб, илк талабалар қабул қилинди. Тиббиёт факультетининг ўқув режаси Гачон университети дастури асосида тузилган.  

Маълум қилинишича, университетда таълим сифатини таъминлаш ва янада такомиллаштириш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилган бўлиб, педагогик таркибнинг қарийб 60 фоизини хорижлик мутахассислар ташкил этади. Қолаверса, AKFА университетида 30 дан зиёд хорижлик талаба ҳам таҳсил олади.

Кейинги йиллардан бошқа факультетлар очила бошланади, 2020 йилда AKFA университетида янги “Бухгалтерия ва молия” факультети очилди. 2021 йилдан бошлаб эса, Таълим мактаби, Бизнес мактаби ҳамда Муҳандислик мактаби ўз фаолиятини бошлади. Айни дамда университетда қуйидаги факультетлар мавжуд:  

Олий ҳамширалик иши  

Инглиз тили  

Амалий математика  

Стартап менежменти

Халқаро бизнес

Рақамли маркетинг

Журналистика

Ҳуқуқ

Иқтисодиёт

Қурилиш муҳандиси

Архитектура ва дизайн  

Компьютер муҳандислиги  

Дастурий таъминот муҳандислиги  

Бухгалтерия ва молия  

Фармакология  

Стоматология  

Даволаш иши

Қайд этилишича, университет нодавлат олий таълим муассасаси бўлишига қарамай, иқтидорли ва билимга чанқоқ ёшларни доимо қўллаб-қувватлайди. Кириш имтиҳони натижаларига кўра, улар 10% дан 100% гача чегирма олади. Бу имтиёз ҳар семестрда берилади.

AKFA университети 2021-ўқув йилидан барча шароитларга эга замонавий бинога кўчиб ўтди. Янги бино 10 минг талабага мўлжалланган бўлиб, унда замонавий ўқув хоналари ва лабораториялар, кутубхона, спорт мажмуалари, 3000 нафар талабага мўлжалланган ётоқхона ва бошқа қулайликлар мавжуд. Келгусида 250 ўринга мўлжалланган тиббиёт маркази фаолияти йўлга қўйилиб, унда талабалар амалий машғулотларда иштирок этиш имконига эга бўлади. Янги бино бир неча босқичда қурилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 80 миллион доллардан ортиқ бўлиб, биринчи босқич доирасида 47 миллион долларлик қурилиш ишлари якунланди.

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА

    Бошқа янгиликлар