Ўзбекистонда турли рангдаги пахта намуналари яратилди.
Айни пайтда лаборатория тажриба майдонида олимлар томонидан молекуляр генетика, физиология, биокимё ҳамда селекциянинг замонавий услубларини қўллаган ҳолда юқори тола сифатига эга навларни яратиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Бу ҳақда манбаларга таяниб, Zamon.uz' хабар бермоқда.
Таъкидланишиа, табиатда оппоқ пахтадан ташқари турли рангдаги ғўза экинлари ҳам мавжуд. Лаборатория ходимлари айнан ушбу ғўза навлари устида тадқиқотлар олиб бориб, толаси оч қўнғир, тўқ қўнғир, қизғиш, сарғиш, оч яшил, тўқ яшил ва бошқа рангдаги ғўза намуналарининг қимматли хўжалик белгилари сифатини оширишмоқда.
Улар келгусида яна бошқа рангли ғўзалар устида ишлашни ҳам режалаштиргани айтилади.






