АсосийSiyosat

Ўзбекистон янада ривожланиш йўлида БМТ институт ва тузилмалари билан ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон янада ривожланиш йўлида БМТ институт ва тузилмалари билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Бугун, 8 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад учрашувида шу борадаги чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Йиғилишдан президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жаҳоннинг бош ҳалқаро ташкилоти делегацияси таркибидаги учрашувда БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбари Ольга Алгаерова ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана ҳам иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда ривожланиш мақсадларини амалга ошириш доирасида БМТнинг институт ва марказлари билан кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилгани айтилади.

Маълум қилинишича, делегация раҳбари даставвалЎзбекистон етакчисига ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломини етказган.

Учрашувда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг, энг аввало, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва фаровонлигини юксалтиришга қаратилган асосий мақсадлари ижросини таъминлаш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни илгари суриш, гендер тенглик бўйича миллий стратегияни амалга ошириш, “яшил” энергетикани жадал ривожлантириш, инновациялар ва рақамли технологияларни жорий қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа масалалар муҳокамаси ҳам олиб борилгани таъкидланади.

"Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти институт ва тузилмалари билан кенг кўламли ҳамкорлигини қабул қилинган “йўл харита”лари асосида янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар