АҚШда йўғон ичак саратонига қарши даво топилди

САЛОМАТЛИК 09.06.2022, 01:08
АҚШда йўғон ичак саратонига қарши даво топилди

Америка Қўшма Штатлари йўғон ичак саратони касаллигини даволаш имконига эришди. Тажриба препаратнинг 100 фоиз самарали эканини кўрсатгани айтилди.

Қайд этилишича, препарат Нью-Йоркдаги саратон марказининг 18 нафар кўнгиллисида синовдан ўтказилган. Беморлар дастлаб уни олти ой давомида қабул қилишган. Шу билан бирга кимётерапиядан фойдаланмасдан уларнинг танасидаги саратон ҳужайралари сони сезиларли даражага камайган. Бу ҳодиса онкологияни даволаш тарихида биринчи бўлгани айтилмоқда.

"Ушбу дори иммунитетни назорат қилиш пункти ингибиторлари деб аталадиган препаратлар синфига киради. Булар саратон касаллигининг ўзига тўғридан-тўғри таъсир қилмайдиган, лекин аслида одамнинг иммун тизимини ўз вазифасини бажаришга ундайдиган иммунотерапевтик маҳсулотлардир",-деб таъкидлайди тадқиқотчилар.

Маълум бўлишича, мазкур препарат аввалроқ меланома ёки саратоннинг бошқа турларида қўлланилган. 

"Аммо яқин вақтгача улар йўғон ичак саратонини мунтазам даволашнинг бир қисми эмас эди ", дейди олимлар.


Дилбар Абдунабиева тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1