Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳаво 34-39° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° гача исийди.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 37-39° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 тезликда эсади. Ҳарорат 24-29° бўлади.






