АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" 10-11 июнь кунлари кучли шамол бўлиб, чанг-тўзон кўтарилиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди

"Ўзгидромет" хизмати шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, 10-11 июнь кунлари Ўзбекисто...

'"Ўзгидромет" 10-11 июнь кунлари кучли шамол бўлиб, чанг-тўзон кўтарилиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" хизмати шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, 10-11 июнь кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлари кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, 10-14 июнь кунлари қатор ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғиши ҳамда сув тошқинлари кузатилиши мумкин. 

Жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

    Бошқа янгиликлар