АсосийЖИНОЯТ

Андижон ва Ромитан туманларида ўқиш ҳамда ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходим...

'Андижон ва Ромитан туманларида ўқиш ҳамда ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Т.Х. фуқаролар Б. ва А.ни танишлари ёрдамида Андижон тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Кўп тармоқли марказий шифохонаси кичик тиббий ходими Г.Ж. фуқаро Г.ни ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириш эвазига 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар