АсосийJamiyat

Бугун қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат баъзи ҳудудларда...

'Бугун қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат баъзи ҳудудларда...'ning rasmi

Бугун кундуз куни республиканиниг асосий ҳудудида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳаво 34-39°, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42°, шимолда 28-33° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво 37-39° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар