АсосийЖАМИЯТ

"Chevrolet Tracker-2" ва "Chevrolet Tracker Onix" учун бамперлар қаерда чиқарилади?

Куни кеча бир гуруҳ журналистлар Андижон вилоятида жойлашган "Uz-Koram CO" компаниясига те...

'"Chevrolet Tracker-2" ва  "Chevrolet Tracker Onix" учун бамперлар қаерда чиқарилади?'ning rasmi

Куни кеча бир гуруҳ журналистлар Андижон вилоятида жойлашган "Uz-Koram CO" компаниясига тегишли заводда бўлиб қайтишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу завод автомобиллар учун бир неча турдаги эҳтиёж кисмларини ишлаб чиқаради.

Ташкил этилган пресс тур давомида маълум булишича, эндиликда ушбу цехда  "Chevrolet Tracker-2" ва  "Chevrolet Tracker Onix" учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади.

Бу хақида тўлиқ маълумотни "Uz-Koram CO" бош менеджери Элмурод Ҳаққулов гапириб берди:

— "Chevrolet Tracker-2" ва  "Chevrolet Tracker Onix" учун бутловчи қисмларини ишлаб чиқиш ўзимиз учун ҳам жуда қизиқ бўляпти. Чунки иш жараёнида аввал қўлланилмаган технологиялардан фойдаланяпмиз. Шунингдек, ёрқин ва янги ранглар ҳам кўзни қувнатяпти. Энг асосийси эса харидорларнинг талабларидан ҳам келиб чиқиб ишлаяпмиз. Халқ кўнглини топиш учун бутун жамоа билан чин дилдан ҳаракат қиляпмиз.  

Журналистлар заводнинг ранг бериш цехида ҳам бўлишди.

Жараён, ходимларнинг фикрлари, қизиқарли фактлар ва заводдан тайёрланган  репортажни қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар