Айни кунларда техник ҳамда инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган Ўзбекистон ва Туркиянинг 70 га яқин олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан иборат делегация Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб турибди.



Форумда икки мамлакатнинг 80 дан ортиқ нуфузли университет ректорлари, Измир ҳокимлиги, бизнес структуралари вакиллари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан қўллаб-қувватланган халқаро форум доирасида икки кун мобайнида 80 га яқин келишувлар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Президент Эрдоған Қўқон шаҳри ҳокимини қутлагани ҳақида хабар берган эдик.






