Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг 85 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.


Дастлаб президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда йиғилишдан Darakchi.uz' мухбири Ойбек Шукуров хабар бермоқда.


Қайд этилишича, табрик эшиттирилганидан сўнг Мирзиёевнинг тегишли Фармони билан профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳи мукофотланган.
Шунингдек, тадбирлар доирасида илк бор “Оpen air”да, консерваториянинг марказий кириш йўлагида концерт бўлиб ўтган.


Маълумот учун, тадбирда мусиқа таълими, маданият ва санъат соҳасида дунё тан олган олимлар, машҳур мусиқачилар қаторида илмга интилган докторантлар ва ёш олимлар ҳам фаол иштирок этган.







