АсосийЖАМИЯТ

Яккабоғда кадастр филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиали учун икки қаватли замонавий бино бунёд...

'Яккабоғда кадастр филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиали учун икки қаватли замонавий бино бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида Давлат кадастрлари палатаси раиси, бошқарма бошлиқлари, ОАВ вакиллари,филиал раҳбарлари ва нуроний отахонлар иштирок этиб,бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Бинода жами 15 та хона мавжуд бўлиб,шундан 1 та мажлислар зали, 1 та архив маълумотлари сақланадиган хона ва 1 та Маънавият хоналари қурилиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди.

Айтиш жоизки, кадастр ташкилоти доим халқ билан бирга, халқ билан ишловчи ташкилотлардан бири бўлиб келган.

Шундан келиб чиқиб, аҳоли вакилларига юқори даражада хизмат кўрсатиш мақсадида филиал замонавий кўринишга келтириб жиҳозланди. 

Эндиликда туман кадастр бўлими ва филиалининг 33 нафар кадастр ходими замонавий, барча қулайликларга эга бинода фаолият олиб боради.

    Бошқа янгиликлар