Озарбайжон ерлари ишғолдан озод этилгач, Қорабоғ вилоятида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда дунёга таниқли бўлган Шуша шаҳрида жиддий қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги билан бир қаторда, Шуша аллақачон халқаро тадбирларларга ҳам мезбонлик қилмоқда.
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев 2022 йилни Шуша йили деб эълон қилди.
Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги қарори билан тасдиқланган "Шуша йили муносабати билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси" тайёрланди. Ишғолдан озод қилинган ҳудудларимиз халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб, ушбу ҳудудларга ташриф буюришни истаганлар жуда кўп. Бугунги кунда Шуша дунёга машҳур шаҳарга айланди.
Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб аталиши тасодифий эмас. Чунки Шуша жаҳон маданиятининг бир қисми бўлган Озарбайжон маданиятига атоқли шахсларни берган. Бунга Мир Маҳсун Наввоб, Нажаф бей Вазиров, Аҳмад бей Оғо ўғли, Абдурраҳим бей Ҳақвердиев, Ҳамида хоним Жавоншир, Узейир Ҳожибаев, Булбул, Хон Шушинский, Ниёсий каби етук санъат намояндалари мисол бўла олади.
Шуша 1992 йилда Арманистон томонидан ишғол қилинган ва кўп йиллар давомида ишғол остида бўлган. Босқинчилик даврида Озарбайжоннинг тарихий обидалари вайрон қилинган.
Шуша 2020 йил 8 ноябрда ишғолдан озод қилинди ва шу билан босқинчиларнинг қаршилиги тўҳтатилди ҳамда улар таслим бўлишди. 2020 йил 8 ноябрда Президент Илҳом Алиев Шушани озод қилиниши муносабати билан халққа қилган мурожаатида Қорабоғнинг тожи бўлган бу шаҳар яқинда қайта тикланиб, аввалги шон-шуҳратини тиклашини айтган.
Шундай қилиб, 30 йил давомида ишғол остида бўлган Қорабоғ озодлик, адолат, тинчлик ва осойишталик рамзидир. Шунингдек, Шуша маданият бешиги ҳамдир.
Шу нуқтаи назардан, Президент Илҳом Алиевнинг 2022 йилни "Шуша йили" деб эълон қилиши алоҳида маънога эга. Эслатиб ўтамиз, Шуша ишғолдан озод этилгач, у ерда кўплаб халқаро тадбирлар ўтказилди. Шуша шаҳри миллий маданий ва халқаро тадбирлар ўтказиладиган жойга айланди.
“Харибулбул” мусиқа фестивалининг Шушада ўтказилиши тарихий аҳамиятга эга. Шу билан бирга, "Шуша йили" доирасида кўплаб тадбирларни ўтказиш доимий равишда давом этади.
Шушада Озарбайжон-БМТ ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказилиши эса халқаро ҳамжамият томонидан можародан кейинги давр воқелигини қабул қилганини тасдиқлайди.
Бундан ташқари, Глобал Боку форуми доирасида АДА Университети томонидан ташкил этилган "Маданий мерос" халқаро конференцияси, "Жанубий Кавказга янги қарашлар: можародан кейинги ривожланиш ва ҳамкорлик" халқаро конференцияси, шунингдек, турли маданий ва илмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун Шуша ўз эгаларига қайтди. Шуша ривожланмоқда ва дунёдаги энг гўзал сайёҳлик марказларидан бирига айланади. Кўплаб хорижий сиёсатчилар, олимлар, экспертлар ва журналистлар Озарбайжоннинг қадимий шаҳри бўлган Шуша шаҳрига ташриф буюришди. Чет эллик ҳамкасбларимизни Шушага таклиф этиб, бу муҳташам маданий пойтахтни кўришларига тилакдошмиз...
Али Зулфуқор ўғли, журналист, Озарбайжон
Элнур Элтурк, Диаспора эксперти, Озарбайжон






