АсосийДУНË

Туркманистон халқаро авиарейсларни тикламоқчи

Туркманистонда тез орада халқаро авиарейслар тикланади. Бу ҳақда мамлакат президенти ...

'Туркманистон халқаро авиарейсларни тикламоқчи'ning rasmi

Туркманистонда тез орада халқаро авиарейслар тикланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Сердар Бердимуҳаммедов маълум қилди, дея ёзмоқда Замон интернет нашри.

У бу ҳақда вазирлар маҳкамаси йиғилишида айтиб ўтган. Бердимуҳаммедов дунёда коронавируснинг янги турлари билан касалланиш камайганини ва кўп давлатлар авиарейсларни тиклаганини қайд этди.

Бундан олдин 1 июндан бошлаб Ашхобод-Дубай ва Ашхобод-Қозон йўналишларида мунтазам қатновлар тикланганди. Улар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар