Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки «Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекнефтегаз» компаниялари томонидан ютуқли ўйинлар ўтказилаётганини билдирган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи веб-сайтлар ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.


"Uzbekistan Airways" ҳолатга муносабат билдирди:
"Бугун Интернет тармоғида Uzbekistan Airways Safe Takeoff компаниясининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида ўтказилаётгани танлов ҳақида ёлғон маълумотлар кенг тарқалди. Ушбу танлов доирасида 3 000 000 сўм пул маблағи ва совғалар ўйналиши эълон қилинган. "Uzbekistan Airways" йўловчилардан пластик карта маълумотлари нотаниш сайтларга ва ҳаволаларга киритмасликни ва бундай фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни сўраб қолади" дейилади муносабатда.







