Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған турк миллий авиакомпанияси “Turkish Airlines” номини “Turkiye Hava Yollari”га ўзгартирилишини маълум қилди. Энди унинг номи соф туркчада юритилади. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, июнь ойи бошида Анқара БМТга мактуб йўллаб, мамлакат номини туркча талаффуздаги “Turkiye” сифатида расман рўйхатдан ўтказди. Мамлакат 1923 -йилда мустақиллик эълон қилинганидан кейин ўз номини “Turkiya” деб атаганди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва НАТО расмий равишда “Turkiya” ўрнига “Turkiye” сўзини ишлатишни бошлади. Президент бу ном турк маданияти ва қадриятларини яхшироқ ифодалашини айтди.






